АсосийSalomatlik

Ўзбекистонда ҳар йили бачадон бўйни саратонига чалинган аёлларнинг 42 фоиздан ортиғи вафот этади

'Ўзбекистонда ҳар йили бачадон бўйни саратонига чалинган аёлларнинг 42 фоиздан ортиғи вафот этади'ning rasmi

Ўзбекистонда ҳар йили 1700-1800 аёл бачадон бўйни саратонига чалинади, уларнинг 42 фоиздан ортиғи вафот этади. Бу ҳақда АОКАда ташкил этилган матбуот анжуманида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари Ботир Қурбонов маълум қилди:

«Ўзбекистонда бачадон бўйни саратони барча ёшдаги аёллар ўртасида кўкрак бези саратонидан кейинги ўринда турадиган ва энг кенг тарқалган саратон хасталиги ҳисобланади.

Касалликлардан ўлим кўрсаткичи бўйича эса, бачадон бўйни саратони барча ёшдаги аёллар ўртасида кўкрак бези ва ошқозон саратони туфайли ўлимдан кейин учинчи ўринда ва туғиш ёшидаги аёллар (15-44 ёш) орасида бачадон сартонидан ўлим кўрсаткичи иккинчи ўринда туради.

Ушбу ўлимларнинг аксарияти — ташхисни кеч қўйиш натижасида рўй беради. Бачадон бўйни саратони касаллигини келтириб чиқарувчи сабабларнинг асосийси (98-99 фоизи) одам папиллома вируси (ОПВ) хисобланади».

Бошқа янгиликлар