АсосийJinoyat

Бектемир туманида гиёҳванд модда ва пневматик қурол олиб кетаётган шахс қўлга олинди

'Бектемир туманида гиёҳванд модда ва пневматик қурол олиб кетаётган шахс қўлга олинди'ning rasmi

2021 йилнинг 24 январь куни Тошкент шаҳар Бектемир туманида жойлашаган “Шарқ” ЙПХ масканига тунги хизматга жалб этилган, Тошкент шаҳар Кинология хизмати ИИББ ЙПХ 1-батальон инспектори, ИИББ ППХ 1-батальон ходимлари томонидан соат 19:35 ларда, Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига қараб, ҳаракатланиб келаётган “Матиз” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилган. Бу ҳақда ИИВ ППХ ва Жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси хабар берди.

Хабарда айтилишича, ҳайдовчининг ҳужжатларини текшириш жараёнида 1983 йлда туғилган Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида яшовчи фуқаро Ф.Мнинг эгнидаги қора рангли курткасининг ички чўнтагидан гугурт қутиси ичида 1,18 грамма “марихуана” гиёҳванд моддаси (ИИББ ЭКМнинг хулосаси) борлиги ва автоуловнинг юк хонасидан пневматик қурол борлиги аниқланган.

Юқоридаги ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Ф.М. Тошкент шаҳар Бектемир туман ИИО ФМБга олиб бориб топширилган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар