1

«Давлат дастурини бажармаган раҳбарлар ишдан бўшатилади» — президент

СИЁСАТ 10.02.2021, 19:16
«Давлат дастурини бажармаган раҳбарлар ишдан бўшатилади» — президент

Президент Шавкат Мирзиёев Давлат дастури бўйича йиғилишда бош вазирга топшириқ бериб, «ҳар ой давлат дастурини бажармаган раҳбарларни ишдан бўшатишини» айтди.

Давлат раҳбари бош вазир вазиятни таҳлил қилиб, кимни ишдан олиш кераклигини, қуйи поғонани қандай ишлашга мажбур қилиш кераклигини айтишини таъкидлади.

У раҳбарларнинг аҳоли билан тўғридан-тўғри ишлаши лозимлигини қайд этди. «Нега Кудбиев (ДСҚ раҳбари), Бобожонов (ИИВ раҳбари) пастга тушмайди. Нега сизлар Худайбергеновга (президент маслаҳатчиси) ўхшаб қоғозда эмас амалда натижа кўрсатмайсизлар?», — деди президент.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1