АсосийSiyosat

Энди мен қайси маҳаллага киришимни ҳеч ким билмайди — Шавкат Мирзиёев

'Энди мен қайси маҳаллага киришимни ҳеч ким билмайди — Шавкат Мирзиёев'ning rasmi

Аввал хабар берганимиздек, Президент иштирокида давлат дастурида режалаштирилган вазифалар бўйича видеоселектор ўтказилмоқда. 

Йиғилиш давомида Президент Шавкат Мирзиёев телемулоқот орқали Наманган вилоятидаги режаларни ўрганди ва вилоят ҳокими билан бирга айни пайтда вилоятда бўлиб турган бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоровнинг ҳисоботларини тинглади.

«Намангандаги ҳар бир соҳа қайта кўриб чиқилиши керак. Энди қоғозда ура-ура қилиш даври ўтди. Ҳар бир соҳа бўйича алоҳида ўрганинглар. Чодакдаги ҳавонинг ўзи бойлик, туризм бўйича қанча имкониятларимиз бор. Энди мен вилоятларга ташриф буюрганимда қайси маҳаллага киришимни ҳеч ким билмайди», деди давлат раҳбари.

    Бошқа янгиликлар