АсосийMadaniyat

Ажойиб имконият! "Diydor teatr studiyasi" ёшлар эксперименталь театр студиясига ўқишга чорлайди

'Ажойиб имконият! "Diydor teatr studiyasi" ёшлар эксперименталь театр студиясига ўқишга чорлайди'ning rasmi

"Diydor teatr studiyasi" театр таълими бўйича ўқишга қабул давом этаётганини маълум қилди. 

Ўқишга 16 ёшдан 25 ёшгачан бўлган ёшлар танлов асосида қабул қилинади ва уларга соханинг профессионаллари томонидан бепул таълим берилади. Талабгорлар шу йилнинг 15 февралига қадар қуйидаги хужжатлар тўплами топшириши керак бўлади.

  1. - 086 тиббий маълумотнома.
  2. 3х4 расмдан 2 дона. 
  3. Диплом нусхаси (агар ўқиётган бўлсангиз ўқиш жойидан маълумотнома.
  4. Паспорт нусхаси

Дарслар хар куни 16:00дан 19:00 га қадар олиб борилади. Студия курсини тугатганларга махсус сертификат берилади.  

Қўшимча маълумотлар учун +998977084200 рақамига ёки инстаграмдаги @diydor_teatr_studiyasi  аккаунтига мурожаат қилишингиз мумкин.

    Бошқа янгиликлар