1

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳар ИИББга ташриф буюрди

СИЁСАТ 12.02.2021, 15:58
Теглар: Шавкат Мирзиёев, Тошкент шаҳар ИИББ
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳар ИИББга ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12 февраль куни Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасига ташриф буюрди. Дастлаб бош бошқарманинг ахборот мультимедиа маркази фаолияти билан танишилди. Бу марказ энг замонавий техника ва ускуналар билан жихозланган, жиноят ва ҳодисалар тўғрисида тезкор хабарлар тайёрлаш, брифинг ва матбуот анжуманлари ўтказиш учун барча шароитлар яратилган.

Давлатимиз рахбари бундай ахборот маркази хар бир бошқармада бўлиши кераклигини, тизимдаги ўзгаришларни халққа етказиб, аҳолининг огоҳлигини ошириш зарурлигини таъкидлади.

 - Ҳозир ҳамма телефонда, ижтимоий тармоқларда. Одамларни ички ишлар бўлимига чақирадиган ёки қоғоздаги мурожаатини кутиб ўтирадиган замон ўтиб бўлди. Энди туман ва шаҳар бошқармасини маҳалла билан боғлайдиган, одамлар билан онлайн мулоқот қиладиган дастурий маҳсулот яратиш керак. Бутун ички ишлар тизими ахборот технологиялари асосида ишлаши зарур, - деди Шавкат Мирзиёев.

Президент Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси тизимида фойдаланилаётган махсус техника ва воситаларни кўздан кечирди.

Ташриф чоғида Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг шон-шараф музейи очилди. Давлатимиз раҳбари уни кириб кўрди.

Музейда тарихнинг турли даврларида жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасининг шаклланиши ва ривожланиши босқичлари акс эттирилган. Бошқарма шахсий таркибининг турли йиллардаги хизмат кийимлари, табель қуроллари, ускуна ва махсус воситаларидан намуналар кўргазмага қўйилган.

Музейнинг алоҳида бўлими ички ишлар органлари фахрийлари, хизмат бурчини адо этиш пайтида ҳалок бўлган ходимларга бағишланган.

Шу ерда жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликни жиловлаш ишларини бевосита маҳаллаларда ташкил этиш, профилактика инспекторларининг бу борадаги фаолиятини такомиллаштириш бўйича янги тизим лойиҳаси тақдимот қилинди.

Шарҳлар

Гурбангули Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевга туркман халқи алоҳида қадрлайдиган алабай зотли кучук совға қилди (видео)

21.10.2022, 13:45

Туркманистонга расмий ташриф доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу мамлакат Парламентининг юқори палатаси раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди, дея хабар бермоқда Прехидент матбуот хизмати. Давлатимиз раҳбари...
"Афғонистондаги вазиятни ҳал этиш ва у ерда тинч ҳаётни тиклаш муҳим". Шавкат Мирзиёев Остонадаги саммитда нутқ сўзлади

13.10.2022, 11:20

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш VI саммитида нутқ сўзлади. Ўзбекистон раҳбари Афғонистондаги вазиятни ҳал этиш ва...
Шавкат Мирзиёев Урганчда Жалолиддин Мангуберди ҳайкалини очиб берди (фото)

29.08.2022, 11:46

Аввал хабар қилганимиздек, Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳрида буюк саркарда ва давлат арбоби Жалолиддин Мангуберди ҳайкалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этиш учун Хоразм вилоятига...
Шавкат Мирзиёев ташрифни Мадинаи Мунаввара зиёратидан бошлади (видео)

17.08.2022, 16:42

Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан ушбу мамлакатга борган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташрифни Мадинаи мунаввара зиёратидан бошлади. Ўзбекистон раҳбари Мадина...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1