АсосийМАДАНИЯТ

Алишер Навоий ва Бобур мероси – беқиёс маънавий хазина

Жорий йилнинг 12 февраль куни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академиясида буюк шоир ва мут...

'Алишер Навоий ва Бобур мероси – беқиёс маънавий хазина'ning rasmi

Жорий йилнинг 12 февраль куни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академиясида буюк шоир ва мутафаккир, дунё тан олган давлат арбоблари Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига бағишлаб “Алишер Навоий ва Бобур мероси – беқиёс маънавий хазина” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда “Шарқ юлдузи” журнали бош муҳаррири Сирожиддин Рауф, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Бобур Бобомурод, Халқаро “Олтин қалам” мукофоти соҳиби Дилшод Ражабов, филология фанлари номзоди Тўлқин Тоғаев,  Сирдарёхон Ўтанова,Тошкент шаҳар, Янгиҳаёт тумани 2-3-285-сонли умутаълим мактаби ўқитувчи ва ўқувчилари, Академия профессор-ўқитувчилари, ҳарбий хизматчилар ва курсантлар ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди. 

Тадбирда сўзга чиққанлар сўз мулкининг султони, буюк мутафаккир шоир Мир Алишер Навоий ҳамда шоҳ, шавкатли саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти, фаолияти, уларнинг қолдирган бебаҳо асарлари халқимизнинг буюк мероси, ёш авлод тарбияси учун ибрат мактаби эканини алоҳида таъкидлади. 

Фарҳоджон ХОЖАЕВ,

ФВВ академияси ўқитувчиси, капитан.

    Бошқа янгиликлар