Менга Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси бирдек қадрли — Президент Наманган шаҳридаги 26-Меҳрибонлик уйи ва «Саховат» уйига борди
Давлатимиз раҳбари Наманган шаҳридаги 26-Меҳрибонлик уйида бўлди. Шароитларни кўздан кечир...
Давлатимиз раҳбари Наманган шаҳридаги 26-Меҳрибонлик уйида бўлди. Шароитларни кўздан кечириб, бу ерда тарбияланаётган болалар билан суҳбатлашди.
- Сизлар ҳаммаларинг менинг фарзандларимсизлар. Ҳаёт жуда мураккаб. Шуни билингларки, бугун оғир кунлар бўлсаям, Аллоҳ таолонинг ёруғ кунлари бор. Сизларнинг қийналганларинг, оилани эслашларинг, орзу-умидларинг ортида Худонинг марҳамати, эртанги қувонч бор. Бу дунёда ким бахтли бўлишини келажак кўрсатади.
Сизларнинг бахтли бўлишингиз учун ҳаётларингизга доимий асос яратишни ўйлаяпмиз. Бир марталик эмас, қонун жиҳатидан. Бу ерни тамомлагандан кейин уй билан таъминланиб, фаровон яшашингизни қонун билан ҳимояга оламиз. Тинчлик-осойишталикда сизларнинг бахтингизни кўриш насиб этсин, - деди Шавкат Мирзиёев.
Президент «Саховат» уйини ҳам бориб кўрди. Унинг биноси 1982 йилда қурилган.
- Менга Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси бирдек қадрли. Бугун жуда оғир кун бўлди, кўп масалаларни муҳокама қилдик. Самолётга ўтириб, қайтиш олдидан кўнглимдан сизлар ўтдингиз. Шу муаммони ҳал қилмасдан кетаманми, деб ўйладим. Менга "Саховат" уйларига эҳтиёжи бўлган нуронийлардан жуда кўп хатлар келади. Шуларни инобатга олиб, ижтимоий ҳимояни кучайтирамиз. 4 ой ичида Наманган шаҳрида "Саховат" уйи учун янги бино қуриб берилади. Сизлар муносиб шароитларда яшайсиз, даволанасиз. Сизларга соғлиқ ва узоқ умр тилайман, - деди давлатимиз раҳбари.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Хоразмда тадбиркорлар билан ўтказилган VI очиқ мулоқотида бизнесга маъмурий босимни камайтиришга қаратилган муҳим ташаббус эълон қилинди.
Ахборот технологиялари, финтех ва бошқа хизмат кўрсатиш соҳаларининг жадал ривожланиши натижасида хизматлар ҳажми 1 триллион сўмдан ошган туманлар сони 41 тадан 152 тага етган.
Президент Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳридаги Хоразм илғор касбий маҳорат техникуми ҳамда унинг ҳудудида ташкил этилган Касблар шаҳарчаси фаолияти билан танишди.