2021 йил 20 февраль куни тахминан соат 11:05 ларда Мирзо Улуғбек туманидаги Мирзо Улуғбек кўчасида 33 ёшли Б.Х. бошқарувидаги "Lacetti" русумли (давлат рақами 01 L 175 LB) транспорт воситаси, қайрилиб олиш жараёнида 42 ёшли У.Н. бошқарувидаги "Nexia-3" русумли (давлат рақами 01 Z 796 JB) транспорт воситаси билан тўқнашув содир этган. Бу ҳақда ИИББ хабар бермоқда.
ЙТҲ натижасида "Nexia-3" русумли автомобиль ағдарилиб йўлнинг қарама-қарши тарафига ўтиб кетган. Ҳайдовчи тан жароҳатлари олган, унга тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасдан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Йўл ҳаракати қоидаларига риоя этинг: ҳеч қандай муҳим ишлар сиз томонингиздан бузилган қоидаларнинг салбий оқибатларини оқлай олмайди.
20.02.2021 20:05