АсосийIqtisodiyot

Ўзбекистонда ҚҚСда энг кўп қонун бузилишига йўл қўйган соҳалар рейтинги эълон қилинди

'Ўзбекистонда ҚҚСда энг кўп қонун бузилишига йўл қўйган соҳалар рейтинги эълон қилинди'ning rasmi

Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати Ўзбекистонда қўшимча қиймат солиғидаги сохта операциялар қайси соҳада кўпроқ кузатилгани ҳақида очиқлади.

Маълум қилинишича, давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчиларнинг мурожаатлари асосида фаолияти шубҳали деб топилган корхоналар реестридаги 396 та тадбиркорлик субъекти билан амалга оширилган битимларни ўрганиб чиқиш учун тезкор равишда камерал солиқ текширувлари ўтказилмоқда.

Ушбу масалалар юзасидан ҳар бир ҳудудда ташкил этилган ишчи гуруҳлар ўтказган текширувларда ҳозиргача шубҳали корхоналар билан сохта операцияларни амалга оширган 7990 та тадбиркорлик субъекти аниқланган. Ушбу ноқонуний операциялар қуйидагилар:

  • қурилиш соҳасида – 35 фоиз (201,9 миллиард сўм),
  • савдо соҳасида – 25 фоиз (467,8 миллиард сўм),
  • ишлаб чиқариш соҳасида – 18 фоиз (96,7 миллиард сўм),
  • хизмат кўрсатиш соҳасида – 14 фоиз (69,5 миллиард сўм)
  • бошқа йўналишларда – 8 фоиз (83,5 миллиард сўм)ни ташкил этди.

Шунингдек, 2021 йилнинг 21 февраль ҳолатига республика бўйича жами 2534 та корхонада 534,6 миллиард сўмлик асоссиз ҳисобга олинган қўшилган қиймат солиғи суммаларига аниқлик киритиш бўйича камерал солиқ текширувлари якунланган. Натижада сохта операциялар фактлари (498,9 млрд сўм) тасдиқланган:

  • қурилишда 943 та тадбиркорлик субъекти (93,5 млрд сўм);
  • савдода 658 та тадбиркорлик субъекти (271,8 млрд сўм);
  • хизмат кўрсатишда 293 та тадбиркорлик субъекти (30,6 млрд сўм);
  • ишлаб чиқаришда 344 та тадбиркорлик субъекти (42 млрд сўм).

Қўшимча қиймат солиғи суммасини ноқонуний ҳисобга олиш факти айрим ҳолларда қисман тасдиқланган (8,1 миллиард сўм):

  • қурилишда 22 та тадбиркорлик субъекти (3,2 миллиард сўм);
  • савдода 23 та тадбиркорлик субъекти (4,1 миллиард сўм);
  • хизмат кўрсатишда 8 та тадбиркорлик субъекти (507 миллиард сўм);
  • ишлаб чиқаришда 3 та тадбиркорлик субъекти (254,6 миллиард сўм).

Қўшимча қиймат солиғи суммасини тўғри ҳисобга олинганлиги бўйича 27,6 миллиард сўмлик асослантирувчи ҳужжатлар тақдим этилган. Бунга асосан ортиқча маблағларни қайтариш юзасидан тезкор жараёнлар бошланган:

  • қурилишда 27 та тадбиркорлик субъекти (3,5 миллиард сўм);
  • савдода 31 та тадбиркорлик субъекти (11,8 миллиард сўм);
  • хизмат кўрсатишда 11 та тадбиркорлик субъекти (1,1 миллиард сўм);
  • ишлаб чиқаришда 11 та тадбиркорлик субъекти (9,7 миллиард сўм).

Камерал солиқ текширувлари жараёнида 118 та корхона томонидан ҚҚС суммасини тўғри ҳисоб (зачет)га олиш билан боғлиқ бошқа ҳуқуқбузарликлар ҳам аниқланиб, уларга нисбатан 5,3 млрд сўмлик солиқлар қўшимча ҳисобланган:

  • қурилишда 37 та тадбиркорлик субъекти (2,7 миллиард сўм);
  • савдода 57 та тадбиркорлик субъекти (2,1 миллиард сўм);
  • хизмат кўрсатишда 11 та тадбиркорлик субъекти (317,4 миллион сўм);
  • ишлаб чиқаришда 12 та тадбиркорлик субъекти (42,8 миллион сўм).

Мурожаатларни кўриб чиқиш давом этмоқда, дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар