АсосийIqtisodiyot

Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга микрокредитлар ажратилади

'Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга микрокредитлар ажратилади'ning rasmi

“Заргарлик саноатини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–4998-сон, 22.02.2021 й.) қабул қилинди.  Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Қарорга кўра, заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга куйидаги шартларда микрокредитлар ажратилади:

  •  300 миллион сўмгача бўлган миқдорда 3 йил муддатга, 6 ойгача имтиёзли давр билан;
  •  Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг кафиллиги ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа таъминот турлари асосида.

 

 Қарор билан 2021–2023 йилларда заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш, ёш мутахассисларни тайёрлаш ва яратиладиган янги иш ўринларининг мақсадли параметрлари тасдиқланди.  

Шунга кўра, белгиланган йилларда соҳада жами 29 минг 500 та янги иш ўринлари яратилиши назарда тутилган.  

2023 йил 1 январгача заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчиларнинг халқаро кўргазмаларда иштирок этиш билан боғлиқ харажатларининг 50 фоизи Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан компенсация қилинади.

 

    Бошқа янгиликлар