Мажбурий ижро бюроси Нурафшон шаҳар бўлими томонидан 2021 йил январь, февраль ойлари давомида алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатлари юзасидан МИБ Нурафшон шаҳар давлат ижрочилари сайи ҳаракати билан жами 37 нафар оилалар яраштирилишига эришилди.
Шунингдек, Йўл ҳаритаси тадбири давомида 12 нафар ишсиз алимент тўловчи қарздорлар, давлат ижрочилари кўмагида иш билан иш билан таъминланди. 138 нафар қарздорлар ўз меҳнат фаолиятларига эга бўлган ўзини-ўзи банд қилганларни ташкил этиб, улар томонидан алимент тўловлари тўланиб келинмоқда.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида алимент пулларини ўз вақтида тўламай келаётган қарздорлардан жами 30 млн-дан ортиқ пул маблағлари ундирувчилар фойдасига ундирилиб берилди.
Фарзанди моддий таъминотини таъминлашдан бўйин товлаб, алимент тўловларини тўламасдан келаётган 6 нафар қарздор шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-4-моддасига асосан баённома расмийлаштирилиб, суд қарори асосида жавобгарликка тортилди.