1

Ўзбекистонда миллий эмлаш календарига киритилган вакциналар ҳақида маълумот берилди

САЛОМАТЛИК 26.02.2021, 17:52
Теглар: вакцина
Ўзбекистонда миллий эмлаш календарига киритилган  вакциналар ҳақида маълумот берилди

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Ботир Қурбонов миллий эмлаш календарига қандай вакциналар киритилгани ҳақида гапирди:

Ботир Қурбоновга кўра, мамлакатимизда миллий эмлаш календаридаги 13 турдаги юқумли касалликларга қарши вакциналарни харид қилиш тўлиқ давлат бюджетидан қопланади. 2020 йилда ҳам ана шу вакциналарни харид қилиш 100 фоиз давлат бюджетидан амалга оширилди.

Жаҳон тажрибасига таяниб, соғлиқни сақлаш тизимида босқичма-босқич амалиётга янги вакциналар киритилмоқда, масалан:

  • 2001 йил чақалоқларни вирусли гепатит В га қарши эмлаш;
  • 2007 йил қизамиқ-паротит-қизилчага қарши уч валентли КПК вакцина билан эмлаш;
  • 2009 йил пента-валент (АКДС+ВГВ+ХИБ) вакцина билан болаларни 2-3-4 ойликда эмлаш;
  • 2014 йил ротавирус инфекциясига қарши болаларни 2 ва 3 ойлигида эмлаш;
  • 2016 йил пневмококк инфекциясига қарши эмлаш;
  • 2018 йил фаоллиги камайтирилган полиомиелит вакцина билан болаларни 4 ойликда эмлаш (ИПВ);
  • 2019 йил Республикада 9 ёшдаги қиз болаларни одам папиллома вирусига қарши эмлаш.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан берилган тавсияларга мувофиқ, ҳар йили ўткир бўшашган шолни эпидемиологик назорати ўрнатилган тартибда олиб борилади.

Ўткир бўшашган шолга гумон этилган ҳар бир бемордан намуна олиб, аккредитациядан ўтган Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг вирусология лабораториясида текширувлар ўтказилади.

Республикада 1994 йилдан полиомиелитга қарши оммавий эмлаш кунлари ва 8 та чегарадош вилоятларда тозалаш усулида полиомиелитга қарши эмлаш кунлари ўтказиб келинмоқда.

️Бир сўз билан айтганда, мамлакатимизда иммунизация ва вакцинация тадбирларини юқорида даражада ташкил этиш борасида амалий тажриба ва етарли шарт-шароитлар мавжуд бўлиб, юқумли касалликлар бўйича эпидемик барқарорлик таъминланиб келинмоқда.

Шарҳлар

Ўзбекистонда яна 6 172 770 доза ZF-UZ-VAZ 2001 вакцинаси эмлаш жараёнларига йўналтирилди

19.05.2022, 14:53

Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши вакциналар миқдори кўпайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Маълум қилинишича, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 6 172 770 доза...
Кеча Ўзбекистонда коронавирусга қарши 142 800 доза вакцина қўлланилди – ССВ

15.01.2022, 10:36

Юртимизда  COVID-19га қарши қўлланилган вакцина миқдори 40,5 миллион дозадан ошди.14 январда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 142 800 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:1-босқич эмланганлар 142 800...
Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами вакциналар сони 39,6 миллион дозадан ошди

08.01.2022, 12:43

7 январда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 154 024 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:1-босқич эмланганлар 19 069  нафарни,  2-босқич эмланганлар 71 408  нафарни,3-босқич эмланганлар 63 547...
Pfizer вакцинаси билан эмланганлар сони маълум қилинди

31.12.2021, 13:05

30 декабрь ҳолатига кўра, юртимизда 623 094 доза Pfizer вакцинаси билан 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ихтиёрий равишда эмланди.Улардан:1-босқич эмланганлар 439 880 нафарни,2-босқич эмланганлар...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1