АсосийSiyosat

Ўзбекистон–Тожикистон чегаралари қачон очилади?

'Ўзбекистон–Тожикистон чегаралари қачон очилади?'ning rasmi

Тожикистон ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирликлари вакиллари музокаралар ўтказдилар. Музокаралар давомида икки томонлама ҳамкорлик муҳокама қилинди.

Учрашувдан сўнг минтақавий оммавий ахборот воситаларида Тожикистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Хусрав Нозири ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Aрзиев чегараларни очиш масаласини муҳокама қилгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди.

Хусусан, Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги қуруқлик чегаралари Наврўз учун очиқ бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган.

"Биз Ўзбекистон билан жуда яқин ва дўстона муносабатларга эгамиз. Биз трансфер соҳасида жуда яқин ҳамкорлик қиламиз ва ўзаро алоқаларнинг долзарб масалаларини муҳокама қиламиз, аммо икки давлат чегарасида қуруқликдан ўтиш пунктларини очиш тўғрисида музокаралар олиб борилмаяпти", деди Тожикистон Транспорт вазири Aзим Иброҳим.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар