АсосийDunyo

Саудия Арабистонига ҳаж зиёрати учун кимлар киритилиши маълум қилинди

'Саудия Арабистонига ҳаж зиёрати учун кимлар киритилиши маълум қилинди'ning rasmi

Саудия Арабистони ҳукумати коронавирусга қарши эмланган инсонларга кичик ва катта ҳаж зиёратлари учун рухсат беришга қарор қилди, дея хабар берди ТАСС.

Бу йил муқаддас зиёратгоҳларга уюштириладиган катта ҳаж июль ойининг иккинчи ярмига тўғри келади. 

Ўтган йили пандемия сабабли ҳаж зиёратларида 10 минг иштирок этган бўлиб, шулардан 30 фоизи саудияликлар ва 70 фоизи Саудия Арабистонида истиқомат қилувчи чет элликлар бўлган. 

2020 йилда хориждан келган зиёратчиларга рухсат берилмади.

    Бошқа янгиликлар