Тошкентда 1-синф ўқувчисини металл тақинчоқни ютишга мажбурлашгани айтилмоқда
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги 151-сонли умумтаълим мактабида ўқувчилар ўртасида нохуш ҳолат юз бергани ҳақида хабар тарқалди. Унда бир ўқувчи бошқа ўқувчини куч ишлатган ҳолда металл тақинчоқни ютишга мажбурлагани айтилган.
Ҳолат юзасидан Darakchi.uz Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига сўров юборди. Вазирлик матбуот хизмати раҳбари ҳолатга тез орада расмий муносабат билдирилишини маълум қилди.
Айни пайтда воқеа қачон ва қандай шароитда содир бўлгани, шунингдек, ҳолат юзасидан мактаб маъмурияти ёки мутасадди идоралар томонидан қандай чоралар кўрилгани ҳақида қўшимча маълумот берилмаган.
Вазирликнинг расмий муносабати билан қўшимча маълумот берилади.






