АсосийСИËСАТ

Ҳисоб палатасида янги тайинловлар амалга оширилди

Ҳисоб палатаси ва Президент Администрацияси Комплаенс хизматида бир қатор кадрлар лавозимидан озод қилиниб, янги вазифаларга ўтказилди.

'Ҳисоб палатасида янги тайинловлар амалга оширилди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси Алишер Самадовга икки нафар янги ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари томонидан тегишли фармойишлар имзоланган.

Улуғбек Миркамалович Арипов Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари — комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат йўналишига масъул лавозимга тайинланди. Шу муносабат билан у Президент Администрацияси Комплаенс хизмати шўба мудири лавозимидан озод этилди.

Шунингдек, Жамшид Жаҳонгирович Мирзаев Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари лавозимини эгаллади.

Бундан ташқари, Отабек Валижонович Аллаберганов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Сардор Алишерович Мирзаев эса Президент Администрацияси Комплаенс хизмати шўба мудири лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан у Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари лавозимидан озод қилинди.

    Бошқа янгиликлар

    Ҳисоб палатасида янги тайинловлар амалга оширилди - Darakchi.uz