АсосийДУНË

Конгода тўй фожиа билан якунланди

Ҳодиса оқибатида 22 киши ҳалок бўлган, кўплаб жабрланганлар шифохоналарга ётқизилган.

'Конгода тўй фожиа билан якунланди'ning rasmi

Кеча, 5 сентябрь куни Конго Демократик Республикаси пойтахти Киншасадаги тантаналар залида тўй маросими вақтида ёнғин чиқди. Ҳодиса оқибатида 22 киши ҳалок бўлган, кўплаб жабрланганлар шифохоналарга ётқизилган. Бу ҳақда AlJazeera хабар берди.

Фожиа пойтахтнинг Лингвала коммунасида содир бўлган. Коммуна ҳокими Норбер Мушига Нзиндула дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар сони 22 нафарга етганини маълум қилган.

Ҳозирча ёнғиннинг аниқ сабаби номаълум. Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар сони кўп бўлишига залдан чиқиш учун атиги битта эшик мавжуд бўлгани сабаб бўлган.

Эшикнинг торлиги, одамлар орасидаги ваҳима ва қуюқ тутун меҳмонларни эвакуация қилишни қийинлаштирган.

    Бошқа янгиликлар

    Конгода тўй фожиа билан якунланди - Darakchi.uz