АсосийJamiyat

Тошкентда умумий узунлиги 495,55 метр бўлган йўл ўтказгич капитал таъмирдан чиқди

'Тошкентда умумий узунлиги 495,55 метр бўлган йўл ўтказгич капитал таъмирдан чиқди'ning rasmi

Бугун, 4 март куни, Тошкент шаҳридаги Aҳмад Дониш кўчаси бўйлаб Aмир Темур кўчаси билан кесишган жойда жойлашган автомобиллар учун мўлжалланган йўл ўтказгичда капитал таъмирлаш ишлари якунланиб, тўлиқ харакат йўлга қўйилди. Бу ҳақда Ўзбекистон темир йўллари Ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги ПҚ-3632-сонли қарори билан тасдиқланган автомобил кўприклари, йўл ўтказгичлар ва бошқа сунъий иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш доирасида амалга оширилди. 

Ушбу дастурда юқорида қайд этилган йўл ўтказгичнинг лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан 10,9 млрд. сўм махаллий бюджет ҳисобидан молиялаштириш белгиланган. Ушбу йўл ўтказгичнинг умумий узунлиги 495,55 метр, эни эса 31,34 метр, конструкция қисми 291,5 метр, ёндашиш йўлларининг узунлиги 165.8 метрни ташкил этади. Йўл ўтказгич 1999-йилда қурилган бўлиб, бугунги кунга қадар таъмирлаш ишлари амалга оширилмаган. Шу сабабли, йўл ўтказгичнинг қатнов қисмидаги темир-бетон конструкциялар, ғилдирак қайтаргичлар, безак плиталари, металл тўсиқ панжаралари, асфалтобетон қопламалари ҳамда деформацион чоклари яроқсиз ҳолга келиб қолганди.

Ушбу объэктда таъмирлаш ишлари жорий йил 6 январь куни бошланди. “Ўзбекистон темир йўллари” AЖ таркибидаги “Кўприкқурилиш” трести томонидан ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда, ушбу йўл ўтказгични мукаммал таъмирлаш ишларини олиб боришда, асосан, қатнов қисмидаги темир-бетон конструкциялар алмаштирилди ҳамда таянч устунлари, темир-бетон қопламаларининг бузилган жойлари қайта тикланмоқда, йўл ўтказгичнинг қатнов қисмидаги йўлни ажратиб турувчи қуйма бетон блоклар  ўрнатилмоқда, ҳамда 2163,7 тн. асфалт-бетон қопламаси ётқизишга тайёргарлик ишлари олиб борилди.

Шунингдек, замонавий кўринишга эга, шаҳар архитектурасига мос келадиган, миллий андозалардан фойдаланган ҳолда ёритгич устунлари, темир-бетон ғилдирак қайтаргичлар, ҳамда безакли металл панжаралари ва тўсиқлар, темир-бетон безак плиталари ўрнатилди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар