АсосийIqtisodiyot

Ўзбекистон бюджетини молиялаштириш учун Япониядан 334 млн долларлик қарз жалб қилинади

'Ўзбекистон бюджетини молиялаштириш учун Япониядан 334 млн долларлик қарз жалб қилинади'ning rasmi

Жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилган ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, Ўзбекистон бюджетини молиялаштириш учун Япониядан тахминан 334 млн долларлик қарз жалб қилинади.

Қарз маблағлари қуйидаги шартларда олинади:

Ўзбекистонда коронавирус Covid-19 пандемиясига қарши шошилинч чоралар кўриш лойиҳаси бўйича – 15,0 млрд.япон йенаси миқдоридаги маблағларни 15 йил муддатга, шу жумладан 4 йиллик имтиёзли давр билан 0,01 фоизда;

Ривожлантириш сиёсатини қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси бўйича – 195,0 млн. АҚШ доллар миқдоридаги маблағ 25 йил муддатга, шу жумладан 7 йиллик имтиёзли давр билан 6 ойлик LIBOR +1,1 фоизда.  

Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги қарз маблағлари Ўзбекистон республика бюджети харажатларини молиялаштириш учун ажратилади.

    Бошқа янгиликлар