Глобал пандемия оқибатлари кўп ҳолларда аёлларга эркакларга қараганда кўпроқ таъсир кўрсатди. Бу, хусусан, оиладаги зўравонликнинг кўпайиши ва репродуктив саломатликка кириш имкониятларининг пасайишида ўзини намоён қилди, деди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус Женевадаги брифингда. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
"Кўп ҳолларда COVID-19 пандемияси аёлларга ёмон таъсир кўрсатди. Биз аёлларга нисбатан зўравонлик улкан даражада кўпайганига ва гендер ва репродукция билан боғлиқ тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятининг камайганига гувоҳ бўлдик" деди у.
"Нисбатан қараганда, иш жойидаги йўқотишлар эркакларникига қараганда аёллар учун кўпроқ бўлди. Шунингдек, болалар ва қарияларга ғамхўрлик қилишнинг қўшимча юкини аёллар ўз зиммаларига олишди", деб давом этди бош директор. У пандемия шароитида дунёдаги тиббиёт ходимларининг қарийб 70 фоизини ташкил этадиган аёллар "ҳаётни даволаш ва қутқаришда муҳим рол" ўйнаганини эслади.
8 март - Халқаро хотин-қизлар куни Гебрейесус соғлиқни сақлаш соҳасидаги аёлларга "соғлиқни сақлашни қўллаб-қувватлаш, дунёни хавфсизлигини сақлаш ва заиф одамларга ёрдам бериш" хизматлари учун миннатдорчилик билдирди.