1

Нукусда ресторан ходими ва мижоз ўртасида жанжал келиб чиқди. Тергов департаменти вазиятга ойдинлик киритди

ЖИНОЯТ 11.03.2021, 17:01
Теглар: Тергов департаменти, Нукус
Нукусда ресторан ходими ва мижоз ўртасида жанжал келиб чиқди. Тергов департаменти вазиятга ойдинлик киритди

Ижтимоий тармоқларда “Нукусдаги ресторанларнинг бирида уч киши ресторан ходимини турли хил қаттиқ жисмлар билан дўппослашди” сарлавҳаси остида видеотасвирлар тарқалди. Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди. 

Хабарда айтилишича, 2021 йилнинг 09 март кунидан 10 март кунига ўтар кечаси соат 00:30 ларда Нукус шаҳри “Алмазар” МФЙ.,да жойлашган “Лас-Вегас” номли ресторанида мусиқачи бўлиб ишловчи 22 ёшли Искандар Қ., нинг ёнига мижоз 31 ёшли Алишер А., маст ҳолатда келиб қўлидаги микрофонини сўраган вақтида рад жавобини олгач шериклари 34 ёшли Гафур Қ., 33 ёшли Султан А.,лар билан уни уриб дўппослашган. Натижада Искандар Қ., олган жароҳатлари сабаб шифохонага мурожаат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Нукус шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б” банди (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

"Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда ва тергов жараёнида ҳар бир фуқаронинг хатти-ҳаракатларига қонуний баҳо берилиши таъминланади",–дейилади департамент берган маълумотда.

Шарҳлар

ИИВ собиқ ходими, Нукус воқеалари бўйича қамалган Пўлат Шамшетовнинг кутилмаган вафоти бўйича Бош прокуратура баёнот берди

06.02.2023, 10:42

Сал аввал Қорақалпоғистон ИИВ Жиноят қидирув бошқармаси бўлимининг собиқ бошлиғи Пўлат Шамшетов Нукус воқеалари бўйича ҳукм чиқарилгандан кўп ўтмай вафот этгани ҳақида хабар қилинган эди....
⚡️Нукусда икки бола тезпишар лапшадан эмас, кемирувчиларга қарши доридан заҳарланган. Улардан бири вафот этди — Санэпидемхизмат

30.01.2023, 12:29

Сал аввал  Нукус шаҳрида икки нафар бола дўконларда сотиладиган тезпишар лапшадан заҳарлангани хабар қилинган эди. Ҳолат бўйича Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ўрганиш натижаларини эълон...
⚡️ Нукусдаги портлаш вайроналари остидан яна 4 кишининг жасади топилди

30.01.2023, 11:31

Хабар берганимиздек, кеча 29 январь куни соат 16:15 ларда Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри “Темир жол” МФЙдаги 4 қаватли уйнинг тўртинчи қаватида жойлашган хонадонларнинг бирида ҳаво-газ...
Нукус воқеалари бўйича судда айбланувчилардан яна бири халқ тинчлиги бузилишига Тажимуратов ва Каллихановани айблади

01.12.2022, 09:00

Аввал хабар қилганимиздек, Бухоро вилоят суди биносида 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликлар бўйича 22 нафар судланувчига оид жиноят ишини...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1