1

Боқувчининг қарамоғида турган-турмаганидан қатъи назар боқувчисини йўқотганлик пенсияси кимларга тайинланади?

ЖАМИЯТ 11.03.2021, 17:19
Теглар: Пенсия жамғармаси
Боқувчининг қарамоғида турган-турмаганидан қатъи назар боқувчисини йўқотганлик пенсияси кимларга тайинланади?

Кимларга боқувчининг қарамоғида турган-турмаганидан қатъи назар боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланади? Бу саволга Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги буджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маълумот берди. 

Қонунчиликка кўра, вафот этган боқувчининг қарамоғида бўлган меҳнатга қобилиятсиз оила аъзолари боқувчисини йўқотганлик пенсияси олиш ҳуқуқига эга бўлади. 
Бунда қуйидагиларга пенсия улар боқувчининг қарамоғида турган-турмаганидан қатъи назар тайинланади:

а) болалар, ака-укалар, опа-сингиллар ва набиралар 16 ёшга тўлмаган бўлса ёки 16 ёшдан катта бўлса ҳам 16 ёшга тўлмасдан ногирон бўлиб қолган бўлсалар. Бунда ака-укалар, опа-сингиллар ва набираларнинг меҳнатга қобилиятли ота-онаси бўлмаса;
б) ота, она, ўгай ота, ўгай она, хотин, эр, башарти, улар 7-моддада назарда тутилган пенсия ёшига тўлган ёки ногирон бўлсалар;
в) ёшидан ва меҳнат қобилиятидан қатъи назар, ота ва онадан бири ёки эр (хотин) ёхуд бува, буви, ака-ука ёки опа-сингил, агар у вафот этган боқувчининг болалари, ака-укалари, опа-сингиллари ёки набираларини, ишловчиларга болага қараш учун иш ҳақи сақланмаган таътилда бўлиш ҳуқуқини берадиган ёшга тўлгунга қадар боқиш билан машғул бўлса ва ишламаса;
г) бува ва буви — агар қонунга мувофиқ уларни боқиши шарт бўлган кишилар бўлмаса.
д) ўқувчилар 18 ёшга тўлгунга қадар боқувчисини йўқотганлик пенсияси олиш ҳуқуқига эгадирлар.

Шарҳлар

Пенсия жамғармасида тайинлов амалга оширилди

02.11.2021, 23:17

Зоҳидхўжа Турсунов буджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этучи директорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда пенсия жамғармаси матбуот хизмати хабар берди. Зоҳидхўжа Орифович Турсунов 1987-йилда Тошкент...
Ўзбекистондаги ўртача пенсия миқдори маълум қилинди

26.10.2021, 18:15

Пенсия жамғармаси 2021 йил сентябрь ойидаги бир ойлик ўртача пенсия миқдори ҳақидаги маълумотларни эълон қилди. Унга кўра, бир ойлик ўртача пенсия миқдори:➖Тошкент шаҳрида 1 250 992...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1