Кеча, 11 февраль куни "Ўзбеккино" Миллий агентлигида Ўзбекистон кинематография академиясини ташкил этиш ва кадрлар малакасини ошириш масалалари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда "Ўзбеккино" МА Бош директори Фирдавс Абдухолиқов, директор ўринбосари Низом Маҳмудов, Агентлик ижро аппарати раҳбари Элдар Юлдашев, "Ўзбекфильм" ДУК директори Фотиҳ Жалолов ҳамда "ЎзшаҳарсозликЛИТИ" ДУК бош архитектори Гулшоира Магаметовалар иштирок этишди.
Мазкур йиғилишда Ўзбекистон кинематография академиясини ташкил этиш, моддий техник-базасини шакллантириш ҳамда бино қурилиши, реконструкция ишлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, академия қошида С. Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти филиали ҳамда Тошкент шаҳрида кино санъатига ихтисослашган ўрта таълим мактабини ташкил этиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.