35 ёшли аёлга совуқ қурол билан тан жароҳатлари етказганликда гумонланувчи 1986 йилда туғилган Мустафаев Бехроз Хамракуловичнинг қидирувга берилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.
"Агар сизда гумонланувчининг турар жойи ҳақида бирор маълумот бўлса, қуйидаги рақамлар орқали хабар беришингиз мумкин: (71) 258-02-42, (98) 310-55-01, (98) 124-81-82, (95) 002-03-02. Амалий ёрдамингиз учун олдиндан миннатдорлик билдиримаз",–дейилади ИИББ ахборотида.