АсосийЖИНОЯТ
Муаллиф: Darakchi.uz

Фарғонада уйининг томига 1,2 килограмм марихуана яширган шахс аниқланди

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

'Фарғонада уйининг томига 1,2 килограмм марихуана яширган шахс аниқланди'ning rasmi

Фарғона вилоятининг Қўштепа туманида яшовчи фуқаронинг уйи томидан 1 килограмм 205 грамм марихуана топилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, "Хавфсиз ва соғлом юрт" ойлиги доирасида олинган тезкор маълумот асосида Ички ишлар вазирлиги ҳамда Қўштепа тумани ИИБ тезкор ходимлари ҳамкорликда тадбир ўтказган.

Тадбир давомида 1969 йилда туғилган фуқаронинг хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилган. Текширув жараёнида уйнинг том қисмидан соф оғирлиги 1 килограмм 205 грамм бўлган марихуана топилиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган.

    Бошқа янгиликлар