1

Ўзбекистонда коронавирус бўйича 2021 йилги рекорд янгиланди

САЛОМАТЛИК 15.03.2021, 16:16
Теглар: коронавирус
Ўзбекистонда коронавирус бўйича 2021 йилги рекорд янгиланди

Ўзбекистонда коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият жиддийлашишда давом этяпти. Кундан кунга сутка давомида касалланганлар сони ортиб боряпти. 

ССВ маълумотига кўра, кеча, 14 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 111 нафарга ошиб, 80678 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

-    4 нафари Андижон вилоятида,
-    1 нафари  Бухоро вилоятида,
-    1 нафари Сурхондарё вилоятида,
-    12 нафари Тошкент вилоятида,
-    93 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

-    Андижон вилоятида 7 нафар,
-    Тошкент вилоятида 15 нафар
-    Тошкент шаҳрида 67 нафар бемор соғайган.

Касалликдан соғайганлар жами 79331 (+89) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 725 нафар бемордан 141 нафари оғир, 23 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Шарҳлар

Коронавирусга қарши вакциналарнинг бустер дозаси инсульт хавфини келтириб чиқармайди — ЖССТ 

23.01.2023, 11:20

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг иммунизация ва вакцинация масалалари бўйича директори Кейт О’Брайен коронавирусга қарши эмлаш воситалари самарадорлиги ва хавфсизлиги ҳақида баёнот берди. Бу ҳақда ССВ...
⚡️Хитойда бир кунда 37 миллионга яқин одам COVID-19 билан касалланди

23.12.2022, 20:25

20 декабрь куни бир кунда Хитойда 37 миллион киши коронавирус билан касалланди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги Хитой соғлиқни сақлаш миллий комиссиясининг ёпиқ йиғилишига таяниб хабар...
Шифокорлар янги тўлқиндаги коронавируснинг аввалгилари билан фарқлари ҳақида маълум қилди

06.09.2022, 09:07

Янги тўлқиндаги коронавирус белгилари SARSга ўхшайди ва пневмония ва бронхит камроқ тарқалган, дейди шифокорлар. Бу ҳақда "стопкоронавирус.рф" сайтида хабар қилинди. Янги тўлқинда COVID-19 нинг олдини олиш...
19 июль куни Ўзбекистонда яна 70 кишида коронавирус аниқланди — ССВ

20.07.2022, 10:34

Кеча, 19 июль куни Ўзбекистонда яна 70 нафардан зиёд кишида коронавирус аниқланди, дея хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати. Шу билан, 2022 йил 19 июль ҳолатига кўра,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1