1

Европанинг 20 давлатида фойдаланиш тўхтатилган AstraZeneca вакцинаси Ўзбекистонга олиб келинди

САЛОМАТЛИК 17.03.2021, 03:35
Теглар: вакцина
Европанинг 20 давлатида фойдаланиш тўхтатилган AstraZeneca вакцинаси Ўзбекистонга олиб келинди

Аввалроқ  юртимизга COVAX дастури доирасида AstraZeneca вакцинасининг биринчи қисми олиб келигаётгани ҳақида ёзган эдик. "Даракчи.уз" мухбирининг воқеа жойидан хабар беришича, ҳозиргина мамлакатимизга 660 минг доза “COVID-19”га қарши  AstraZeneca вакцинаси  олиб келинди.

Ушбу вакциналарни етказиб бериш Эпидемияларга тайёргарликни таъминлаш мақсадида инновациялар учун коалиция (CEPI), Вакциналар ва иммунизация бўйича глобал альянс (GAVI), Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ва БМТ Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ)дан иборат бўлган  COVAX глобал ҳамкорлиги доирасида амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон GAVI ташкилотининг COVAX дастурига аъзо давлатлар қаторига киради. Шу боис, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2021 йил январь ойида коронавирусга қарши эмлаш учун вакцина етказиб бериш юзасидан GAVI ташкилотига буюртма берилган эди.  

Ушбу ҳамкорлик доирасида йилнинг охирига қадар мамлакатимизга умумий микдорда 20 фоиз аҳолини эмлаш учун етарли даражада вакцина, шприц ва хавфсиз утилизация қутилари етказиб берилиши кўзда тутилган.  COVAX фонди ҳисобидан Ўзбекистонга 2 миллион дозадан ортиқ AstraZeneca вакцинасини етказиш,  шундан 2021 йил I чоракда 35-40 фоизини, қолган қисмини II чоракдан дунё бўйлаб вакциналарнинг ишлаб чиқариш имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, босқичма-босқич етказиб берилиши режалаштирилган.

Бугун олиб келинган  660 минг доза вакциналар COVAX Ўзбекистон учун ажратган  2 миллион доза вакциналарнинг биринчи қисмидир. Вакциналарнинг қолган қисми яқин ойларда етказиб берилади.  

Ушбу вакциналар билан республикамизда аҳолини короновирусга қарши эмлаш ишлари бошланади ва босқичма-босқич давом эттирилади.  

Йил бошида мамлакатимизда аҳолини коронавирус инфекциясига қарши эмлашни амалга ошириш бўйича махсус ишчи гуруҳ тузилди. Соғликни сақлаш вазирлиги ҳамда ЮНИСЕФ ва ЖССТ билан ҳамкорликда Республикада коронавирус инфекциясига қарши эмлашни амалга ошириш бўйича миллий дастур ишлаб чиқилди.

Унга кўра, аҳолининг юқори хавфга эга қатламлари белгиланиб, уларни эмлаш учун 3 минг 138 та эмлаш пунктлари, ҳамда 862 та мобил бригадалари шай ҳолга келтирилди.

Албатта, ушбу тадбирлар коронавирус инфекциясига қарши курашни самарасини ошириш, аҳоли саломатлигини  ҳимоя қилиш мақсадида амалга оширилмоқда.

Шарҳлар

Ўзбекистонда яна 6 172 770 доза ZF-UZ-VAZ 2001 вакцинаси эмлаш жараёнларига йўналтирилди

19.05.2022, 14:53

Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши вакциналар миқдори кўпайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Маълум қилинишича, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 6 172 770 доза...
Кеча Ўзбекистонда коронавирусга қарши 142 800 доза вакцина қўлланилди – ССВ

15.01.2022, 10:36

Юртимизда  COVID-19га қарши қўлланилган вакцина миқдори 40,5 миллион дозадан ошди.14 январда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 142 800 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:1-босқич эмланганлар 142 800...
Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами вакциналар сони 39,6 миллион дозадан ошди

08.01.2022, 12:43

7 январда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 154 024 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:1-босқич эмланганлар 19 069  нафарни,  2-босқич эмланганлар 71 408  нафарни,3-босқич эмланганлар 63 547...
Pfizer вакцинаси билан эмланганлар сони маълум қилинди

31.12.2021, 13:05

30 декабрь ҳолатига кўра, юртимизда 623 094 доза Pfizer вакцинаси билан 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ихтиёрий равишда эмланди.Улардан:1-босқич эмланганлар 439 880 нафарни,2-босқич эмланганлар...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1