Аввал хабар қилганимиздек, Олий судда суд-ҳуқуқ ислоҳотлари ҳамда судларда адолат, қонунийлик ва холисликни таъминлаш борасида белгиланган устувор вазифалар бўйича матбуот анжумани ўтказилди.

Унда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги, Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги, Жиноят-процессуал, Иқтисодий процессуал ҳамда Фуқаролик процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Президент томонидан имзоланган 5 та Қонунга алоҳида тўхтилиб ўтилди.

ЖИНОЯТ-ПРОЦЕССУАЛ КОДЕКС: СУД ҚАРОРЛАРИ ҚОНУНИЙ,АСОСЛИ ВА АДОЛАТЛИ БЎЛИШИ КЕРАК

“Жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”гиҚонунда жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриш институтини янада такомиллаштириш, тарафларнинг тортишуви ва тенг ҳуқуқлилиги принципига риоя этилишини таъминлаш мақсадида қуйидагилар назарда тутилган:
БИРИНЧИДАН, Жиноят-процессуал кодексининг 416 ва 417-моддаларига суриштирув, дастлабки терговнинг тўлиқ эмаслигини ёки жиноят-процессуал қонун нормаларининг жиддий бузилишларини бартараф этиш мақсадида, шунингдек жиноий жавобгарликка жалб этилмаган шахс томонидан жиноят содир этилганлигини кўрсатувчи ҳолатларни аввалгидек фақат жабрланувчи ва прокурорнинг илтимосномасига асосан эмас, балки судланувчи ва унинг ҳимоячисининг илтимосномасига асосан ҳам текшириш мумкинлигига доир ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
ИККИНЧИДАН, Жиноят-процессуал кодекисга биринчи инстанция судининг ҳукми ва ажрими устидан апелляция тартибида шикоят бериш тартиби, муддатларини, апелляция шикоятига (протестга), уни тўлдириш ва қайтариб олишга қўйиладиган талабларни назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Ишда иштирок этувчи шахсларга бу масалада қулайликлар яратиш мақсадида шикоят ва протест бериш муддати 10 кундан 20 кунга қадар узайтирилди.
УЧИНЧИДАН, Жиноят-процессуал кодекси апелляция инстанциясида иш юритишни тартибга солувчи янги нормалар билан тўлдирилди.
Хусусан:
- апелляция тартибида шикоят (протест) бериш тартиби;
- апелляция судида иш юритиш тартиб-тамойиллари;
- апелляция инстанцияси суди ваколатлари: суд ҳукмини, ажримини бекор қилиш ёки ўзгартириш асослари ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланди.
Апелляция инстанция суди амалда суд мажлисини худди биринчи инстанция суди сингари тўлиқ ўтказиб, иш бўйича якуний қарор қабул қилиши тартиби жорий қилинди.
ТЎРТИНЧИДАН, жиноят процессида тортишув принципига сўзсиз риоя этилишини ҳамда айблов, ҳимоя ва ишда иштирок этувчи шахсларнинг тенглигини таъминлаш мақсадида судланувчи, унинг ҳимоячиси, жабрланувчи ва унинг вакили томонидан кассация тартибида берилган шикоятнинг мақоми прокурорнинг протести билан тенглаштирилди. Ҳозиргача мавжуд бўлган прокурорнинг протестини тўғридан-тўғри ҳайъатда кўриш, ҳимоя тарафининг кассация тартибида келтирган шикоятини ҳайъатда кўриш учун киритишни судьянинг эркига боғлиқ қилиб қўйиш имконияти бекор қилинди. Бунинг натижасида айблов тарафи билан ҳимоя тарафининг ҳуқуқлари тенглиги принципига амал қилиниши таъминланмоқда.
БЕШИНЧИДАН, маълумки, ҳаёт биз ўйлагандан кўра мураккаброқ бўлиб, айрим ҳолларда Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати ишни кассация тартибида кўришда хатога йўл қўйиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Шундай хатоликларни тузатишга имконият яратиш мақсадида ишда иштирок этувчи шахсларга кассация инстанциясининг қароридан норози бўлган тақдирда Олий суд раиси, Бош прокурор ва уларнинг ўринбосарларига мурожаат қилиш ва кўрсатилган ваколатли шахсларнинг билдирган протестларига асосан ишларни кассация инстанцияси судида такроран кўриш тартиби назарда тутилди.
ОЛТИНЧИДАН, Жиноят-процессуал кодексида кўзда тутилган янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қайтадан бошлаш институти ҳам ислоҳ қилинди. Хусусан, ҳозиргача янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қайтадан бошлаш фақат прокурорнинг ташаббусига кўра, амалга оширилаётган бўлса, энди бундай ҳуқуқ жиноят процессининг бошқа иштирокчилари, яъни маҳкум, оқланган шахс, уларнинг ҳимоячилари ва қонуний вакиллари, жабрланувчи ва унинг вакили судга янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қўзғатиш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқига эга бўлмоқда.
Жиноят-процессуал кодексига киритилган ҳамда суд қарорлари қонунийлиги,асослилиги ва адолатлилигини қайта кўриб чиқишнинг процессуал тартибини такомиллаштиришга йўналтирилган нормалар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси, Иқтисодий ва Фуқаролик процессуал кодекслари ҳамда Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекга ҳам киритилди.

МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ КОДЕКС:
АПЕЛЛЯЦИЯ ТАРТИБИДА КЎРИБ ЧИҚИШ МЕХАНИЗМИ – МУҲИМ ЯНГИЛИК

“Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларга доир суд қарорларини қайта кўришнинг процессуал тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонуннинг ўзига хос хусусиятлари қуйидагилардан иборат:
БИРИНЧИДАН, Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган суд қарорларининг қонуний, асосли ва адолатли эканини кўриб чиқиш тартиби такомиллаштирилди. Хусусан, бу тоифадаги суд қарорларини апелляция тартибида кўриб чиқиш механизми яратилди.
Ҳозиргача амал қилган тартибга кўра, маъмурий ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги ишлар бўйича суд қарорлари устидан апелляция тартибида шикоят қилиш мумкин эмас эди.
ИККИНЧИДАН, Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича суд қарорлари устидан апелляция тартибида шикоят (протест) бериш муддати 20 кун этиб белгиланди.
УЧИНЧИДАН, Кассация шикояти (протести) апелляция инстанцияси судининг қарори чиқарилган кундан эътиборан олти ой ичида берилиши қоидаси киритилди.

ИҚТИСОДИЙ ПРОЦЕССУАЛ КОДЕКСИДАГИ ЯНГИЛИКЛАР:
ИНВЕСТОР ҲУҚУҚЛАРИНИ СУДДА ҲИМОЯ ҚИЛИШНИНГ САМАРАЛИ ТИЗИМИ

“Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунда мустаҳкамланган янги нормалар ва илғор ҳуқуқий тартиб-қоидалар нафақат юртдошларимиз, балки хорижий ҳамкорларимизни ҳам бефарқ қолдирмаслиги шубҳасиз.
БИРИНЧИДАН, Иқтисодий процессуал кодексига иқтисодиёт соҳасида инвесторлар ҳамда давлат органлари ўртасидаги инвестиция шартномаларидан келиб чиқадиган инвестиция фаолияти билан боғлиқ низолар ва рақобатга оид ишларнинг судловга тааллуқлилигига оид янги нормалар киритилди.
Жумладан, йирик инвесторларга тааллуқли тоифадаги низолар ва рақобатга оид ишлар, тарафларнинг хоҳиш-ихтиёрига кўра, Олий суднинг инвестициявий низоларни ҳамда рақобатга оид ишларни кўриш бўйича судлов таркиби томонидан кўрилади.
Бошқа турдаги инвестициявий низолар, инвесторларнинг хоҳишларини инобатга олган ҳолда, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар суди томонидан биринчи инстанция суди сифатида кўрилиши мумкин.
ИККИНЧИДАН, суднинг чинакам мустақиллигини, тарафларнинг судда тортишув ва тенглиги тамойилини тўлиқ таъминлашга тўсқинлик қилувчи омилларни бартараф этиш мақсадидаишларни судда кўришда прокурор иштироки билан боғлиқ нормалар халқаро стандартларга мувофиқлаштирилди. Янги Қонун нормаларига асосан:
- қонунда назарда тутилган ёки прокурорнинг даъво аризаси (аризаси) асосида қўзғатилган ишлардагина прокурор иштирок этиши;
- прокурор давлат ҳамда устав фондида давлат улуши бўлган юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида судга даъво аризаси (ариза) билан мурожаат қилиши;
- ишни биринчи инстанция судида кўришда иштирок этган прокурор ёки юқори турувчи прокурор суднинг ҳал қилув қарорига апелляция протестини келтириши мумкинлиги белгиланди.
Бундан ташқари Иқтисодий процессуал кодекспрокурор иш бўйича тарафларнинг мурожаатлари мавжуд бўлган тақдирда кассация протестини киритиш масаласини ҳал қилиш учун тегишли иқтисодий суддан ишни талаб қилиб олишга ҳақли эканини белгиловчи норма билан тўлдирилди.

МАЪМУРИЙ СУД ИШЛАРИНИ ЮРИТИШ ТЎҒРИСИДАГИ КОДЕКС:
ТУМАНЛАРАРО МАЪМУРИЙ СУДЛАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

“Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонунга ҳам бир қатор муҳим ўзгартиришлар киритилганини қайд этиш ўринли:
БИРИНЧИДАН, маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларни кўришга ихтисослаштирилган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида туманлараро маъмурий судлар ташкил этилиши белгиланди. Шу муносабат билан туман (шаҳар) маъмурийсудлари тугатилади.
ИККИНЧИДАН, апелляция шикояти (протести) бериш муддати йигирма кундан – бир ойга, кассация шикояти (протести) бериш муддати бир ойдан – бир йилгача бўлган муддатгаўзгартирилди.
УЧИНЧИДАН, апелляция шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган муддатни тиклаш ҳақидаги илтимоснома ҳозирда икки ойдан кечиктирмасдан берилиши мумкин. Янги қонун талабига кўра, бундай чеклов чиқариб ташланди ва илтимоснома тарафлар томонидан чекланмаган муддатда берилиши мумкинлиги белгиланди.
Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексга киритилган ушбу ўзгартириш ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд қарорлари устидан апелляция шикояти (протести) келтириш ҳуқуқини тўлиқ таъминлашга хизмат қилади.
ТЎРТИНЧИДАН, инвесторлар билан маъмурий органлар, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари ва улар мансабдор шахсларининг инвестиция шартномаси шартларига риоя қилиниши билан боғлиқ қарорлари ва ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги инвестициявий низолар ёки рақобатга оид ишлар маъмурий судлар томонидан кўрилиши белгиланди.
Йирикинвесторнингинвестицияфаолиятибиланбоғлиқаризаси (шикояти), шунингдек,товарвамолиябозорларидагирақобатсоҳасидагимуносабатларданкелибчиқадиганнизоларбўйичааризасиё шикоятибундан буён тўғридан-тўғриОлийсудгатақдимэтилишимумкин.

ФУҚАРОЛИК ПРОЦЕССУАЛ КОДЕКСИ:
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИНИ ЯНАДА ТАЪМИНЛАШГА ДОИР ЯНГИ НОРМАЛАР

“Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун мазмун-моҳияти хусусидаҳам сўз юритиш мақсадга мувофиқ.
Аввало,Фуқаролик процессуал кодексида “Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича суди, фуқаролик ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари” сўзлари “Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят суди ва Тошкент шаҳар суди” сўзлари билан алмаштирилди.
Прокурор иштироки билан боғлиқ нормалар қайта кўриб чиқилиб, Фуқаролик процессуал кодексига:
- фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда, шунингдек прокурорнинг аризаси билан қўзғатилган ишлар бўйича фуқаролик ишининг муҳокамасида прокурор иштирок этиши мумкинлиги;
- ишни биринчи инстанция судида кўришда иштирок этган прокурор ёки юқори турувчи прокурор суднинг ҳал қилув қарорига апелляция протестини келтириши мумкинлигига доир янги нормаларкиритилди.
Бундан ташқари мазкур Кодекс Бош прокурорва уларнинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари, иш бўйича тарафларнинг мурожаатлари мавжуд бўлган тақдирда, кассация протестини киритиш масаласини ҳал қилиш учун тегишли суддан ишни талаб қилиб олишга ҳақли эканини белгиловчи норма билан тўлдирилди.
Шунингдек, апелляция шикояти (протести) бериш муддати йигирма кундан–бир ойга, кассация шикояти (протести) бериш муддати олти ойдан – бир йилгача бўлган муддатгаўзгартирилди.
БИРИНЧИДАН,вилоят суди томонидан биринчи инстанцияда кўрилган суд ишлари юзасидан берилган шикоятларни шу суднинг ўзи томонидан юқори инстанция суди сифатида апелляция ёки кассация инстанциясида кўрилиши амалиётига барҳам берди. Натижада ушбу жараёндаги коррупциявий омиллар бартараф этилиб, шикоят қилиш институтининг самарадорлиги ошди.
ИККИНЧИДАН,иккинчи инстанцияда фақат номи билан фарқланувчи иккита босқич, яъни суд қарори қонуний кучга кирмаган ишлар бўйича–апелляция, қонуний кучга кирган суд қарорлари бўйича эсакассация босқичлари мавжудлигига барҳам берилди. Бунинг ўрнигахалқаро амалиётга мос ягона апелляция босқичи яратилди.
УЧИНЧИДАН, Ўрта бўғиндаги судлар асосан апелляция инстанцияси суди сифатида ихтисослашгач, уларнинг масъулияти кучайтирилиб, барча диққат-эътибори суд қарорларининг сифатига қаратилади.Биринчи инстанция судлари томонидан йўл қўйилган хато ва камчиликлар эса ўз вақтида бартараф қилинади.
Бунда фуқаролар ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқларини ўз вақтида тиклаш ва одил судловни амалга ошириш сифатини янада яхшилаш имконияти яратилади.
ТЎРТИНЧИДАН, Суд ишларини назорат тартибида кўриб чиқиш институтининг тугатилиши ва кассациянинг учинчи инстанция суди сифатида белгиланиши натижасида:
-суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилиги бевосита ундан норози томоннинг тўғридан-тўғри берган шикояти асосида кўрилишига эришилади;
-судларда ишларни назорат тартибида кўриб чиқиш бўйича бир-бирини такрорловчи инстанциялар қисқартирилди.
БЕШИНЧИДАН, суд қарорларини қайта кўриш масаласидаги халқаро стандартлар талабларини, хусусан, Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг 14-моддаси 5-банди қоидаларини миллий процессуал қонунчиликка имплементация қилишга йўл очилади.
Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА






