АсосийЖАМИЯТ

Мирзиёев: 35 йил — тарих учун жуда қисқа давр, аммо асрга татигулик давр бўлди

Тадбирда давлат раҳбари йиғилганларни Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги билан самимий табриклади.

'Мирзиёев: 35 йил — тарих учун жуда қисқа давр, аммо асрга татигулик давр бўлди'ning rasmi

Бугун, 26 август куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида мамлакат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан давлат мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтмоқда.

Тадбирда давлат раҳбари йиғилганларни Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги билан самимий табриклади.

“35 йил — тарих учун жуда қисқа давр. Лекин ортда қолayotgan йиллар ўзининг кўлами, ютуқ ва натижалари билан асрга татигулик давр бўлди, десак, асло муболаға бўлмайди”, — деди Президент.

Давлат раҳбари бугунги ўзгаришларнинг ҳақиқий муаллифи меҳнаткаш ва олижаноб халқ эканини таъкидлади.

Унинг қайд этишича, мустақилликнинг қадр-қиммати қишлоқларда ризқ-рўз яратаётган фермер ва деҳқонлар, фарзандларга таълим-тарбия бераётган устоз ва мураббийлар, инсон ҳаётини асраётган шифокорлар меҳнатида намоён бўлмоқда.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев илм-фан тараққиётига янги ғоя ва кашфиётлар олиб кираётган олимлар, замонавий корхоналар барпо этаётган саноатчи ва тадбиркорлар, шаҳар ва қишлоқларни обод қилаётган қурувчи ҳамда архитекторларнинг мамлакат тараққиётига қўшаётган ҳиссасига алоҳида тўхталди.

Давлат мукофотларини топшириш маросимида турли соҳаларда самарали меҳнат қилиб, мамлакат ривожига муносиб ҳисса қўшаётган фидойи юртдошлар эътироф этилмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    Мирзиёев: 35 йил — тарих учун жуда қисқа давр, аммо асрга татигулик давр бўлди - Darakchi.uz