АсосийЖАМИЯТ

Қарийб 14 килограмм "опий" мусодара қилинди

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

'Қарийб 14 килограмм "опий" мусодара қилинди'ning rasmi

Давлат хавфсизлик хизмати томонидан гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида Сардоба ва Жиззах вилоятларида тезкор тадбирлар ўтказилди. Натижада қарийб 14 килограмм "опий" моддаси мусодара қилинди.

Тезкор тадбирлар давомида Тошкент шаҳрида яшовчи, 1985 йилда туғилган, муқаддам судланган шахснинг Сирдарё туманидаги вақтинча яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилган.

У ерда 1983 йилда туғилган Тожикистон фуқароси ҳамда Қашқадарё вилоятида яшовчи, 1962 йилда туғилган, муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жиноят учун судланган яна бир шахс борлиги аниқланган.

Суриштирув ишлари давомида мазкур уч нафар шахс қўшни Тожикистондаги наркокурьерлар томонидан Жиззах вилоятининг Янгиобод тумани ҳудудидаги яширин жойга қолдирилган гиёҳвандлик воситаларини олиб, уларни сотиш ва тарқатиш орқали катта миқдорда даромад олиш мақсадида жиноий тил бириктиргани аниқланган.

Шундан сўнг тезкор тадбир давом эттирилиб, яширин жойдан умумий оғирлиги 13 килограмм 653 грамм "опий" моддаси олинган ва процессуал тартибда расмийлаштирилган.

    Бошқа янгиликлар

    Қарийб 14 килограмм "опий" мусодара қилинди - Darakchi.uz