АсосийЖАМИЯТ

Энди телефон рақами орқали пул юбориш мумкин бўлади

Ўзбекистонда жисмоний шахслар ўртасида мобиль телефон рақами орқали пул ўтказмаларини амалга ошириш тартиби жорий этилмоқда.

'Энди телефон рақами орқали пул юбориш мумкин бўлади'ning rasmi

Энди маблағ юборишда банк ҳисобварағи ёки пластик карта реквизитларини киритиш шарт бўлмайди.

Бу Марказий банкнинг 24 август куни Адлия вазирлигида 3930-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган Тезкор тўловлар тизими орқали жисмоний шахслар ўртасида мобиль телефон рақами асосида пул ўтказмаларини амалга ошириш қоидаларида белгиланган.

Янги тартибга кўра, фойдаланувчининг мобиль телефон рақами дастлаб унинг банк ҳисобварағига боғланади. Шундан сўнг пул ўтказишда маблағ олувчининг банк ҳисобварағи ёки пластик картаси реквизитларини киритиш талаб этилмайди. Бунинг учун олувчининг мобиль телефон рақамини кўрсатиш кифоя.

Пул ўтказмасини тасдиқлашдан олдин фойдаланувчига маблағ олувчининг Ф.И.О., банки ва воситачилик ҳақи ҳақидаги маълумотлар кўрсатилади.

Ўтказмалар 24/7 режимида ва реал вақтда амалга оширилади.

Тизим ахборот ва киберхавфсизлик, шунингдек, фирибгарликнинг олдини олиш бўйича белгиланган талаблар асосида ишлайди.

Фойдаланувчи мобиль телефон рақамини ўз банк ҳисобварағига боғлашни исталган вақтда бекор қилиши мумкин. Бир банк доирасида эса битта мобиль телефон рақамини фақат битта банк ҳисобварағига боғлашга рухсат берилади.

    Бошқа янгиликлар

    Энди телефон рақами орқали пул юбориш мумкин бўлади - Darakchi.uz