Янгиҳаёт тумани Тошкент ҳалқа автомобиль йўли кўчасида “Кунлик ишчилар маркази” ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда туман матбуот хизмати хабар қилди.

Ишсиз фуқаролар учун кунлик ва доимий иш топиш учун кўмак берувчи ушбу марказ замонавий талабларнинг барчасига жавоб беради. Хусусан марказда рўйхатга олиш хонаси, 150 ўринли дам олиш хонаси, 32 ўринли ошхона, 16 ўринли шахмат-шашка ўйинлари, китоб ва газета-журнал мутолаа қилиш учун хоналар ажратилган.

Шунингдек, ишчилар шу ернинг ўзида вақтинчалик иш қуролларини ҳам шартнома асосида ижарага олишлари мумкин.







