“Ассалом, Наврўз” кино-ойлиги доирасида куни кеча киноижодкорлар, эстрада юлдузлари иштирокида сумалак сайли билан бирга концерт дастури ҳам ташкил этилди. Бу ҳақда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Ахборот хизмати хабар берди.
Тадбирнинг илк куни бўлиб ўтган байрам тантаналари давомида “Рангсиз тушлар” фильми режиссёри Аюб Шаҳобиддинов ва сценарист Умид Ҳамдамовлар Бангладешда ўтказилган халқаро кинофестиваль статуэткаси билан тақдирланишди.
“Ўзбеккино” МА буюртмасига биноан суратга олинган бадиий фильм фестивалнинг "Энг яхши сценарий" йўналиши бўйича ғолибликни қўлга киритган эди. Мукофотни Бангладеш Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Жаноб Жаҳонгир Аъламнинг шахсан ўзи топширди.