30 март куни Ўзбекистонга Венгрия бош вазири Виктор Орбан расмий ташриф билан келади.
Ташриф давомида Виктор Орбан Президентимиз Шавкат Мирзиёев билан учрашади.
Маълумотга кўра, музокаралар давомида икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда коронавирус пандемияси ва иқтисодий инқирозга қарши глобал кураш масалалари муҳокама қилинади.
Хабарда айтилишича, венгриялик бизнес вакиллари ҳам Тошкентга ташриф буюриб, ўзбекистонлик ҳамкорлари билан иқтисодий ва савдо имкониятлари бўйича музокаралар олиб боришади.






