Ўзбекистон фуқароси, 1992 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган Химматов Фатхулло Урин ўғли қидирилмоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, 2016 йилда Туркия Республикасига ишлаш мақсадида келган ва шу кунга қадар Истанбул шаҳри Фотих туманида жойлашган Капалли Чорсу бозоридаги дўконларда сотувчи бўлиб ишлаган Химматов Фатхулло охирги мартда 2021 йил 3 март куни уйидагилари билан гаплашган.
"У ҳақида бирор маълумотга эга бўлган фуқаролардан Истанбулдаги Бош консулхонага ёки Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Истанбулдаги вакилига +90 (212) 323-20-37 рақами орқали зудлик билан хабар беришлари сўралади",– агентлик ахборотида.