"Zamon" информацион дастурида хабар берилишича, Бухоро шаҳар Aбдураҳмон жоме кўчасида жойлашган бинонинг ён тарафида янги бино қуриш мақсадида унинг фундамент қисми ковлаб олинган. Икки кун давомида ёғган ёғингарчилик натижасида аввалги бинонинг бир қисми қулаб тушган.
Хабарда айтилишича, ҳозирда қутқарув отряди томонидан объект қуршаб олиниб мавжуд моддий бойликлар ўз эгаларига қайтарилган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар ва вафот этганлар қайд этилмаган.
Эслатиб ўатмиз, аввалроқ, Тошкент марказида қулаб тушган бино тафсилотлари ҳақида хабар берган эдик.





