«Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига биноан "Ҳужжатли ва хроникал фильмлар студияси" ДУК томонидан "Унутилмас қаҳрамонлар" туркуми остида янги ҳужжатли фильмлар яратилади. Бу ҳақда Агентлик Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Фильмлар Иноят Наврўзбоев, Малик Қаюмов, Қудрат Суюнов, Собир Раҳимов, Зебо Ғаниева, Шароф Рашидов, Эргаш Ҳамроев каби халқ таниган шахсларнинг ҳаёт йўли, касбий муваффақиятларига бағишланади.
Хозирда сценарийлар муҳокамалари, суратга олиш объектлари билан танишиш, ижодий гуруҳларни шакллантириш босқичлари кетмоқда.