АсосийSport

3 апрель профессионал бокс оқшомини қандай томоша қилиш мумкин?

'3 апрель профессионал бокс оқшомини қандай томоша қилиш мумкин?'ning rasmi

Эртага “Ҳумо арена” муз саройида катта бокс кечаси бўлиб ўтади. Иккинчи енгил вазн тоифасининг WBA ва IBF камарлари соҳиби Муроджон Аҳмадалиев япониялик Рёсукэ Ивасадан чемпионлик унвонларини ҳимоя қилади. Шунингдек, ушбу кечада Шаҳрам Ғиёсов, Исроил Мадримов, Баҳодир Жалолов, Иқболжон Холдоров, Ҳасанбой Дўсматов, Санжар Турсунов, Миразизбек Мирзаҳалилов каби вакилларимиз рейтинг жангларини ўтказишади. Бу ҳақда "Даракчи" мухбири Марям САТТОРОВА хабар бермоқда.

Шу ўринда кўпчилик юртдошларимиз ушбу кечани интизорлик билан кутишаётгани сир эмас, албатта. Уларни ушбу жанглар қайси телеканал орқали намойиш этилиши қизиқтирмоқда. Беллашувлар 18:00 дан бошлаб юртимиз ҳудудида “ZO’RTV” телеканали, хориж учун DAZN платформаси орқали жонли эфирда намойиш этилишини маълум қиламиз.

Бошқа янгиликлар