Бўка тумани аёлларининг муаммолари ўрганилди. Бу ҳақда Сенат раиси Танзила Нарбаева Телеграмдаги расмий саҳифасида маълум қилди.


Эътиборимиз марказида – муаммоли ҳудудлар. Бўкалик ҳамюртларимиз билан кўришиб, тумандаги ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли, шу жумладан, хотин-қизларнинг мурожаатларини ўргандик.


Муаммолар муҳокама қилинар экан, уй-жой масаласи, ички йўл инфратузилмаларини қайта таъмирлаш, бандликни таъминлаш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш масалалари борасида мутасаддиларга тегишли топшириқлар белгиланди.







