Қорақалпоғистоннинг Тахтакўпир туманида ЙТҲга учраган «Cobalt» ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, автоҳалокат 2021 йил 3 апрель куни Тахтакўпир тумани 4R-176 Нукус–Чимбой йўлининг 108–109-километрида содир бўлган. Нукус шаҳридан Тахтакўпир туманига қараб келаётган «Cobalt» йўлнинг ўнг тарафидаги бетон тўсиққа урилгани аниқланган.
Оқибатда автомобиль ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлган. Ҳозирда суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.