Бугун “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ташаббуси билан таниқли киноижодкорлардан ташкил топган “Кинокарвон” гуруҳи Навоий ва Бухоро вилоятларига йўл олди.
“Кинокарвон” дастуридан ҳудудларда таниқли киноижодкорлар билан ижодий учрашувлар, давра суҳбатлари, фотосессиялар ва янги фильмлар намойишлари ўрин олган.
Намойишларда фильмлар ижодкорлари ҳам иштирок этишади.






