1

Қорақалпоғистондаги мактаб директорига “Президент совғаси” — “Спарк” автомобили совға қилинди(фото)

ЖАМИЯТ 07.04.2021, 16:25
Теглар: Спарк, Қорақалпоғистон
Қорақалпоғистондаги мактаб директорига “Президент совғаси” — “Спарк” автомобили совға қилинди(фото)

Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманидаги 39-умумтаълим мактаби ўқувчилари ахборот технологияларидан фойдаланиб, дастурлаш бўйича юқори кўрсаткич қайд этгани учун мактаб директори Сеиткамол Ешмуратов «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида Президент совғаси «Спарк» автомобили билан тақдирланган.Бу ҳақда Халқ таълими ваъзирлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, мактабнинг бир гуруҳ педагоглари “Бир миллион дастурчилар” лойиҳаси бўйича эришган ютуқлари учун Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони ва Халқ таълими вазирлигининг Фахрий ёрлиғи ҳамда замонавий ноутбуклари билан тақдирланган.  

Ҳозирги кунга қадар Қорақалпоғистон Республикасида «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида 25 мингдан ортиқ ўқувчилар рўйхатдан ўтиб, замонавий дастурлаш йўналишларини ўрганишмоқда, 10 162 нафар битирувчи сертификатларни қўлга киритган. Шундан Қўнғирот туманидаги 39-сон мактабида таҳсил олаётган 1 074 нафар ўқувчининг 820 нафар (76 фоиз) битирувчиси сертификатга эга.

Таъкидлаш жоизки, айни пайтда Қорақалпоғистон Республикасида жами 727 та умумтаълим мактаби фаолият юритади. Ҳозирда 416 та мактаб замонавий компьютер техникаси билан таъминланган, 642 та (88%) умумтаълим мактабларига оптик тола тортилган ва 563 таси интернетга уланган.

Шарҳлар

Қорақалпоғистонда "Nexia-3" ва юк машинаси иштирокида даҳшатли ЙТҲ содир бўлди, 5 одам ҳалок бўлган (видео)

06.02.2023, 13:36

Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида Nexia-3 ва юк машинаси иштирокида охири ўлим билан якунланган ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича,...
Норов Қорақалпоғистондаги тартибсизликлар пайтида кўрсатган ёрдами учун Россияга миннатдорлик билдирди

12.07.2022, 13:48

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Қорақалпоғистондаги тартибсизликлар пайтида Россияга республикани қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирди. Бу ҳақда Россия ТИВ баёнот берди, дея ёзмоқда Риа НОВОСТИ."Россия...
Қорақалпоғистонда бир гуруҳ йигитлар 20 ёшли қизни олиб қочди (видео)

06.02.2022, 11:27

Ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистонда 4 февраль куни бир гуруҳ йигитлар 20 ёшли қизни куч ишлатиб, олиб қочгани айтилган видео тарқалди.Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизматининг хабар беришича,...
МФЙ биносидан бизнес бошлаган қорақалпоқ тадбиркори “Йил аёли”га лойиқ топилди

25.12.2021, 22:03

Бир қадар маҳзун, контрастларга бой, аммо тошни ёриб чиққан майсадек умидбахш “Тенгиз” фильмини кўпчилик томоша қилган. Тенгиз образи прототопи Манзура Эрниязова эса Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ шаҳрида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1