1

Корпоратив бошқарувнинг халқаро тажрибалари муҳокама қилинди

ЖАМИЯТ 24.02.2016, 14:14
Корпоратив бошқарувнинг халқаро тажрибалари муҳокама қилинди

23 февраль куни Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказида  Корпоратив бошқарув кодексининг қабул қилиниши муносбати билан Халқаро конференция бўлиб ўтди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси ва Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази томонидан ташкил этилди, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси Матбуот хизмати. 

Тадбирда 100 дан ортиқ иштирокчилар, шу жумладан Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Халқаро молия корпорацияси, БМТнинг тараққиёт Дастури, Ўзбекистондаги дипломатик корпус вакиллари, Европа менежмент ва технологиялар мактаби ва “Индекон” (Германия) компаниясининг халқаро экспертлари ҳамда акциядорлик компаниялар ва қўшма корхоналарнинг раҳбарлари иштирок этдилар.

Конференцияда, бизнес вакиллари билан очиқ мулоқот уюштирилди ва унда акциядорлик жамиятлари самарадорлигини ошириш, акциядорлар ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишга, уларнинг бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича қабул қилинган Қонунлар ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонларининг амалиётдаги ижроси ҳамда ушбу соҳадаги  долзарб муаммолар ва масалалар муҳокама қилинди.

Конференциянинг ялпи йиғилишида Европа менежмент ва технологиялар мактаби, “Индекон” (Германия) компаниясининг вакиллари, вазирлик ва идоралар, шунингдек қўшма корхоналарнинг раҳбарлари сўзга чиқдилар.

Конференция иштирокчилари таъкидлаганларидек, Ўзбекистонда корпоратив бошқарув тизимидаги тамойил ва ёндашувларини тубдан ўзгартириш, ишлаб чиқариш, ташқи ииқтисодий алоқалар ва инвестиция жараёнларига корпоратив менежментнинг халқаро замонавий стандартларини жорий қилиш, бошқарувнинг эскича услублари ўрнига янги корпоратив ташкилотларни шакллантириш бўйича фаол ишлар амалга оширилмоқда.

Конференция иштирокчилари маърузалар ва чиқишларни тинглаб ҳамда  муҳокама қилиб, корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш юзасидан асосий йўналишлар ва тавсияларни қайд этишди.

Конференция якунида иштирокчилар томонидан ишлаб чиқилган корпоратив бошқарув Кодекси, корпоратив бошқарувнинг энг илғор халқаро тажрибаларини ўзида жам этганлиги ва республикадаги акциядорлик жамиятларида қўллаш учун мослаштирилганлиги ҳамда ўтказилган мазкур тадбир корпоратив бошқарув соҳасидаги билим ва кўникмалар даражасини янада оширишга хизмат қилиши тўғрисида якдил  фикрлар билдирилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1