АсосийJamiyat

Ўзбекистон ва Қозоғистон Бош вазирлари “Марказий Осиё” халқаро савдо иқтисодий ҳамкорлик марказига тамал тоши қўйишди

'Ўзбекистон ва Қозоғистон Бош вазирлари “Марказий Осиё” халқаро савдо иқтисодий ҳамкорлик марказига тамал тоши қўйишди'ning rasmi

Жорий йилнинг 10 апрель куни Ўзбекистон ва Қозоғистон давлатларини боғловчи чегара ҳудудда (“Ғишткўприк” – “Жібек жолы”) “Марказий Осиё” халқаро савдо иқтисодий ҳамкорлик марказига тамал тоши қўйиш маросими ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг матбуот хизмати хабар берди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва Қозоғистон Республикаси Бош вазири Аскар Мамин иштирок этди.

“Марказий Осиё” халқаро савдо иқтисодий ҳамкорлик маркази ушбу лойиҳаларнинг амалдаги ифодасидир.

Марказий Осиёда ягона бўлган ушбу лойиҳа нафақат икки томон учун самарали бўлади, балки минтақада савдо-иқтисодий алоқалар ривожига ҳам қўшимча туртки беради.

Қозоғистонга ташриф доирасида Олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш юзасидан ўзаро фикр алмашиш ва икки томонлама ҳамкорликнинг кейинги босқичларини муҳокама қилиш мақсадида икки мамлакат ҳукуматлари делегациялари иштирокида ишчи йиғилиши ҳам ўтказилди.

Йиғилишда қардош халқларимиз манфаатлари йўлида савдо-иқтисодий, транспорт-логистика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда эришилган келишувларни изчил амалга оширишнинг мақбул йўллари атрофлича муҳокама қилинди.

Бошқа янгиликлар