АсосийJamiyat

Яшнобод туманида алимент олувчиларга пластик карталари тарқатилмоқда

'Яшнобод туманида алимент олувчиларга пластик карталари тарқатилмоқда'ning rasmi

Муҳтарам президентимизнинг 2020 йил 24 ноябрьдаги ПФ-6118-сонли фармонида белгиланганидек, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари амалга ошириш юзасидан фармонда аниқ ҳамда шаффоф белгиланган вазифа ва топшириқлар ижроси давом этмоқда.

Мазкур фармонда ҳамиша долзарб бўлиб келаётган алимент ундирувлари юзасидан, 2021 йил 1 мартдан бошлаб қаътий тартиб ўрнатилиб, ижро ҳужжатлари бўйича алимент мажбуриятларини бажариш қарздорлар томонидан алимент мажбуриятларини ижро этиш ва назорат қилишнинг ягона ахборот тизими орқали амалга оширилиши, бунда Бюро томонидан ижро ҳужжатлари бўйича ундирувчи (алимент олувчи) номига тегишли банк картаси расмийлаштирилиши, ҳамда алимент пуллари, шу жумладан қарздорнинг иш ҳақидан ушлаб қолинган алимент пуллари ушбу алимент мажбуриятлари бўйича алоҳида банк ҳисобварағи орқали мазкур банк картасига ўтказилиши белгиланди.

Мажбурий ижро бюросининг Яшнобод туман бўлимида ҳам Фармон ижроси юзасидан ижро ҳаракатлари амалга оширилиб келинмоқда. Бўлим давлат ижрочилари ҳамда “Алоқабанк” ходимлари  билан биргаликда алимент олувчиларга яна бир бор Фармон моҳияти тушунтирилиб, банк пластик карталари тарқатилмоқда.

Жумладан, алимент олувчи фуқаролар А.Гулиева, М.Бақоева, Ф.Мухаммедова ва бошқаларга 200 га яқин пластик карталар тақдим этилган бўлиб,  фуқаролар фарзандлар  ҳаққи ва камоли қолаверса фуқаролар манфаатига кўрсатилаётган ёрдам ва ғамхўрлик учун миннатдорчилик билдирдилар.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар