1

Тошкентда "Кобальт" билан тўқнашган "ЗАЗ-968М" русумли автомобиль ёниб кетди

ЖАМИЯТ 12.04.2021, 10:54
Теглар: ИИВ ЙҲХББ
Тошкентда  "Кобальт" билан тўқнашган "ЗАЗ-968М" русумли автомобиль ёниб кетди

️Жорий йилнинг 11 апрель куни соат 17:35ларда, Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Саккокий кўчасида, ҳайдовчи, 2000 йилда туғилган А.П. бошқарувидаги "ЗАЗ-968М" русумли ҳамда ҳайдовчи, 1977 йилда туғилган З.М. бошқарувидаги "Кобальт" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган. Зарб оқибатида  "ЗАЗ-968М" автомобилининг двигатель қисмида ёнғин юзага келган. Бу ҳақда  Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, ёнғин бартараф этилган. Тўқнашув ва ёнғин натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситаларига зарар етган.

️Мазкур ҳодиса юзасидан Учтепа тумани ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

"️Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз",–дейилади ЙҲХББ ахборотида.

Шарҳлар

Журналистнинг ўлимига сабаб бўлган Тупроққалъадаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди

20.09.2021, 18:35

Аввалроқ, кеча, 19 сентябрь куни соат 23:35 ларда, Хоразм вилояти, Тупроққалъа тумани, Саримой қишлоғи ҳудудидан ўтган А-380 "Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу" халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлининг 493-километрида, ҳайдовчи, 1996...
Қозоғистонлик автоблогерни тўхтатган бухоролик ГАИ қовун туширдими?

17.09.2021, 21:20

Ижтимоий тармоқда "Қозоғистонлик автоблогерни тўхтатган ГАИ ходими қовун туширди" сарлавҳаси билан тарқалган видео юзасидан маълумот берилди.Маълум бўлишича, жорий йилнинг 16 сентябрь куни Бухоро вилояти, Бухоро...
Ички ишлар вазирлиги ЙҲХББ ҳаракат иштирокчиларига касб этикаси ва маданиятига амал қилмаслик ҳолатлари бўйича мурожаат йўллади

14.09.2021, 18:19

"Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматини тубдан такомиллаштириш, фуқаролар билан ўзаро мулоқотни камайтириш мақсадида соҳага ахборот коммуникация технологиялари жорий этилмоқда",–дейилади ЙҲХББнинг ҳаракат иштирокчиларига йўллаган мурожаатида.Шу билан...
"Ўзимизни йигит-ку бу" – ЙҲХББ ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолат бўйича маълумот берди

11.09.2021, 19:13

Ижтимоий тармоқда "Тошкентда ГАИ: Бўлди кетаверинг. Ўзимизни йигит-ку бу" сарлавҳаси остида видео тарқалди. Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси ушбу ҳолат бўйича маълумот...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1