АсосийSavol-javob

Ижтимоий тармоқ орқали Президент шаънига салбий таъсир қиладиган маълумот билдирилса қандай жавобгарлик мавжуд?

'Ижтимоий тармоқ орқали Президент шаънига салбий таъсир қиладиган маълумот билдирилса қандай жавобгарлик мавжуд?'ning rasmi

"Даракчи" таҳририятига қуйидагича мурожаат келиб тушди:

— Ижтимоий тармоқ орқали Президентга мурожаат йўлласам ва мурожаатимда Президентнинг шаънига салбий таъсир қиладиган маълумотларни ҳам билдирсам жиноий жавобгарликка тортиламанми? 

Фуқаронинг мурожаатига жавоб олиш мақсадида Жиноят ишлари бўйича Сирғали туман суди судьяси Шерзод Юлдашев билан боғландик...

— “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан Жиноят кодексига киритилган қўшимчага кўра, яъни ушбу кодекснинг 158-моддасига асосан Ўзбекистон Президентини телекоммуникация тармоқлари ёки Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш,

  • 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш;
  • ёхуд 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш  жазолари мавжуд.

Сизнинг бу ҳаракатингиз жиноят ҳисобланади.

Илгари Президентни омма олдида ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш, шунингдек, мазкур жиноятни матбуот ёки бошқа ОАВдан фойдаланган ҳолда содир этганлик учун жавобгарлик мавжуд эди.

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА

    Бошқа янгиликлар