АсосийIqtisodiyot

Ҳудудлардаги хусусий корхоналар сони маълум қилинди

'Ҳудудлардаги хусусий корхоналар сони маълум қилинди'ning rasmi

2021- йилнинг 1- апрел ҳолатига фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субектлари (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) 432 458 та бўлиб, шундан хусусий корхоналар сони 90 989 тани (21,0 %) ташкил қилди. 

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, фаолият кўрсатаётган хусусий корхоналар сонининг юқори кўрсаткичлари қуйидаги ҳудудларда қайд этилган:

Тошкент шаҳри – 12 886 та

Фарғона вилояти – 11 131 та

Қашқадарё вилояти – 9 509 та

Наманган вилояти – 7 209 та

Сурхондарё вилояти – 7 188 та

Иқтисодий фаолият турлари бўйича корхоналар қуйидагича тақсимланган:

савдода – 35 093 та

саноатда – 16 171 та

яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларда – 7 936 та

қурилишда – 7 736 та

қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида – 6 582 та

    Бошқа янгиликлар