АсосийSalomatlik

Коронавируснинг янги даволаш протоколи бўйича шифокор уй шароитида антибиотик ва гормон тавсия қилиши мумкинми?

'Коронавируснинг янги даволаш протоколи бўйича шифокор уй шароитида антибиотик ва гормон тавсия қилиши мумкинми?'ning rasmi

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева коронавирусга қарши даволаниш борасида аҳоли сақолларига жавоб берди.

Ўтган 2020 йилда коронавируснинг оғир шакли билан касалхонада даволандим. Бу йил ҳам шамоллаб шифокор тавсиясига кўра ПЗР-тести топширдик, натижа ижобий чиқди.  Шифокор уй шароитида даволанишни белгилади ва антибиотиклар, дексаметазон ва осма уколларни муолажа учун ёзиб берди. Лекин  менда олдинги ҳолатга ўхшаш ахволим оғир эмас, ўзимни яхши хис қилмоқдаман. Ҳозирги кунда протоколлар янгиланди ва ўзгаришлар киритилди дейилган эди. Янги даволаш протоколи бўйича шифокор уй шароитида антибиотик ва гормон тавсия қилиши мумкинми?  

" – Бизнинг давлатимизда коронавирус инфекциясини уй шароитида ва шифохоналарда даволаш протоколлари тўлиқ кўриб чиқилган ва тасдиқланган.  

Бугунги кунда тасдиқланган ва Республикамизда коронавирусни даволаш тартиби бўйича фойдаланиладиган протоколларда уй шароитида антибиотиклар, гормонал препаратлар ва осма уколлар тавсия қилинмайди", – деди  Севара Убайдуллаева.

 

    Бошқа янгиликлар